Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Очиқликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ҳамда Open Data Charter ижрочи директори Наталия Карфи ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Агентлик вакиллари томонидан мамлакатимизда давлат идоралари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, жумладан, ПФ-6247-сон Президент Фармони асосида 43 турдаги ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг мунтазам равишда очиқ эълон қилиб борилиши ҳамда “Очиқлик индекси” юзасидан батафсил маълумот берилди.

Н.Карфи Ўзбекистоннинг очиқлик ва шаффофликни оширишга қаратилган ислоҳотларини юқори баҳолаб, ушбу ёндашувни халқаро амалиётда эътироф этилаётган самарали ва илғор тажриба сифатида қайд этди.

Таъкидланишича, “Очиқлик индекси”ни баҳолаш амалиёти дунёда саноқли давлатларда жорий этилган бўлиб, ҳозирда фақат Чили ва Ўзбекистон ушбу механизмдан самарали фойдаланмоқда. У, шунингдек, Халқаро “Очиқ маълумотлар хартияси” (ODC) вакили сифатида ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Учрашувда “Очиқлик индекси” методологиясини такомиллаштириш, айни жараёнига мустақил ОАВ ва ННТ вакилларини кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Очиқлик индекси”ни баҳолаш методологиясини такомиллаштириш, унга мустақил ОАВ ҳамда ННТ вакилларининг фикр ва таклифларини киритиш масаласини ўрганиш, шунингдек, ”E-learning” таълим платформасидаги “Очиқ маълумотларга кириш” ва “Очиқлик бўйича давлат сиёсати” мавзуларини янада такомиллаштириш йўналишларида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида: Очиқлик бўйича Опен Дата рейтингида Ўзбекистон 138 поғонага кўтарилиб, жаҳонда 11-ўринни, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни сақлаб келмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар