Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳамда Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси директори Зандраа Дашдаваа ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида коррупцияга қарши давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Мўғулистон ҳукумати томонидан 2023 йилдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларни фош этиш, хорижга ноқонуний йўл билан чиқиб кетган мансабдор шахсларни қайтариш ҳамда давлат бошқаруви тизимини янада шаффофлаштиришга қаратилган комплекс ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Shisha” (Glass) операцияси доирасида тоғ-кон саноатига оид барча лицензиялар, давлат харидлари ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилди ва очиқ тизимга ўтказилди. Шунингдек, “E-Mongolia” электрон платформасининг жорий этилиши натижасида 1000 дан ортиқ давлат хизматлари рақамли форматга ўтказилиб, фуқаролар учун хизматлар кўрсатиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилди.

Мулоқот мобайнида бу каби ислоҳотлар давлат бошқарувида шаффофликни ошириш, инсон омилини минималлаштириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни олдиндан бартараф этишга қаратилган тизимли ёндашувнинг муҳим таркибий қисми сифатида қайд этилди.

Музокаралар якунида икки идора ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади:

– коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги илғор тажриба ва амалиётлар алмашинуви;

– коррупциявий хавфларни баҳолаш ва превентив механизмларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик;

– қўшма тренинглар, ўқув ташрифлари ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш ва бошқалар.

Мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва амалий асосларини янада такомиллаштириш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли ва самарали экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, муҳокама қилинган йўналишлар доирасида яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар бўйича келишувга эришилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар