Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил
Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил
Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида, Асака туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 231614-сонли лот бўйича 620 575 000,0 сўмлик умумий овқатланиш (аутсорсинг) хизмати учун 2023 йил 27 февраль куни ўтган давлат харидида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (Рақобат ва холислик принципи)23-моддаси ( Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) 14-моддаси (Манфаатлар тўқнашуви)42-моддаси (Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) ва 46-моддаси (Давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги, жумладан давлат харидларида иштирок этган талабгорлардан 2 таси бир шахсга тегишли эканлиги, яъни ўзаро аффилланганлиги ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур давлат хариди бўйича Харид комиссияси томонидан фойдаланган компьютерларнинг IP-манзиллари маълумоти ўрганилганда харид комиссияси раиси, аъзолари (овоз бериб баҳолаш ваколатига эга) ва комиссия котиби 2023 йил 27 февраль куни соат 09:28 дан 09:38 гача, яъни ўртача 10 дақиқа вақт ичида IP-манзили бир кишига тегишли бўлган компьютер орқали бошқарилиб, харид натижалари баҳоланганлиги ва баённома расмийлаштирилганлиги, шунингдек харидда иштирок этиб ғолиб деб топилган “Z.A” МЧЖнинг ҳужжатлари ҳам Асака туман тиббиёт бирлашмасига тегишли бўлган (фойдаланган) компьютернинг IP-манзили орқали махсус электрон платформага юкланганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

Асака туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йил 2 март куни Агентликка тақдим этилган 01/131-сонли хатга кўра, Агентликнинг тақдимномасида қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, Харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинганлиги маълум бўлди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар