Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил

2023 йил 29 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Жамоатчилик кенгаши аъзолари, журналист ҳамда блогерлар учун Агентлик фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. 

Мақсад Агентликнинг  2022 йилдаги фаолияти натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш, ОАВ  ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган  саволларга бевосита Агентлик раҳбариятидан жавоб олиш имкониятига эга. 

Тадбирда, шунингдек, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаш аъзолари ҳам иштирок этади. 

Тадбир соат 10:00 да Агентлик мажлислар залида бошланади. 

Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни ушбу матбуот анжуманига таклиф этамиз! 

Ўзингизни қизиқтирган саволларни  28 март куни соат 10.00 га қадар ушбу ҳавола орқали олдиндан юборишингиз мумкин.

Мурожаат учун: 71 2020402 (422/421)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар