Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
август ойидаги фаолияти натижалари
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупцияни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилиб, натижалари юзасидан тегишли идораларга 5 та таҳлилий маълумот киритилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, “Ўзэнергосотиш” АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбари лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.
Қуйидаги ташкилотларда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-210-сон қарори мазмун ва моҳияти юзасидан семинарларда иштирок этилди:
- 9 август куни Кинематография ва Кадастр агентлигида;
- 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;
- 23 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида;
- 21 август куни “Ўзэнергосотиш” АЖда;
- 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сон қарори ижроси юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Адлия вазирлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан ҳамкорликда услубий қўлланма, услубий тавсиялар ва иллюстратив тарқатма материаллари ишлаб чиқилди ва тегишли идораларга юборилди.
Ўрганишлар ҳамда давлат харидлари соҳасидаги масофавий мониторинг натижалари бўйича
Агентлик томонидан 37 та ҳолатда 20,1 млрд сўмлик ўтказилган давлат харидларини ўрганиш натижасида юзасидан:
вазирлик ва идораларга 23 та (20,1 млрд сўмлик) тақдимнома;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жами 22 та (20,1 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш таҳлили
Ҳисобот даврида жами 319 та (29 та Call марказ орқали, 69 таси такрорий, 14 таси дупликат) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 274 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 45 таси кўриб чиқилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 6 таси қаноатлантирилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 44 таси белгиланган тартибда тугатилган, 39 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 184 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Агентликнинг “Call-маркази” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 286 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди ҳамда шундан 23 таси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасида
“E-learning” таълим платформасида (118 та ташкилотдан) 450 нафар ходим тизимда рўйхатдан ўтказилиб, 330 таси ўқишни якунлади ва сертификат берилди.
Шунингдек, “E-learning” платформаси админ қисми такомиллаштирилиб, малака оширган ходимлар ва уларнинг якуний баҳолари тўғрисида маълумотлар платформада очиқ эълон қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Журналистик фаолиятда очиқ маълумотлар билан ишлаш ва самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари” мавзусида грант танловлари e-tender.uzex.uz сайти орқали эълон қилиниб, “Журналистларни қайта тайёрлаш маркази” ННТ ғолиб деб топилди.
15-16 август кунлари Агентлик директори Акмал Бурханов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида ўрганиш ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони ҳамда очиқликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси 21-23 август кунлари Самарқанд вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида ўрганилди.
22-23 август кунлари Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Рахимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида ўрганиш ўтказди.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида Осиё тараққиёт банки иштирокида “
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
13-14-август кунлари Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқарма ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг Жамоатчилик кенгашлари фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Миллий ва ҳудудий кенгаш билан ишлаш:
Андижон ва Сурхондарё вилоятларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг ижроси бўйича ўтказилган ўрганиш якунлари Ҳудудий кенгашлар йиғилишида муҳокама этилди.
22 август куни “Ҳудудлардаги Жамоатчилик кенгашлари фаолияти мониторинг натижалари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди
Фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш:
1-август ва 27-августда Агентликда ўтказилган йиғилишларда “GRACE” дастурини ижроси борасида масъул вазирлик ва идоралар ходимлари иштирокида муҳокамалар ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
14-август куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТ ТД) Ўзбекистондаги доимий вакили ўртасида учрашув ўтказилди.
22 август куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда Хелсинки университетининг Қонун устиворлиги маркази раҳбари Туия Бракс ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
23-август куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Муносиб турар-жой масалалари бўйича махсус маърузачиси Б.Раджагопал ўртасида учрашув ўтказилди.
Хориж тажрибасини ўрганиш
28-август - 6 сентябрь кунлари Австрияда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси томонидан ташкил этилаётган Имплементация обзори гуруҳининг сессиясида Агентлик делегацияси иштирок этди.
19-22 август кунлари Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга хизмат сафари амалга оширилди.
Матбуот анжумани ва брифинглар
1 август куни “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар” мавзусида Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров иштирокида АОКАда брифинг бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
июль ойидаги фаолияти натижалари
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупцияни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилиб, натижалари юзасидан тегишли идораларга 6 та таҳлилий маълумот киритилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамиятининг, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари учун очиқ танлов ўтказилди.
Шунингдек, 2024 йил 23-24 июль кунлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ва уларнинг қуйи тузилмаларида;
–2024 йил 26 июль куни Ташқи ишлар вазирлиги ва уларнинг қуйи тузилмаларида;
–2024 йил 30 июль куни “Ўзбекинвест” АЖ ва уларнинг қуйи тузилмаларида Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунининг ижро этилиши ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар ҳамда давлат харидлари соҳасидаги масофавий мониторинг натижалари бўйича
Бошқарма томонидан 21 та ҳолатда 19 млрд сўмлик ўтказилган давлат харидларини ўрганиш натижасида юзасидан:
вазирлик ва идораларга 21 та (19 млрд сўмлик) тақдимнома;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жами 21 та (19 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш таҳлили
Ҳисобот даврида жами 387 та (35 та Call марказ орқали, 127 таси такрорий) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 254 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 17 таси кўриб чиқилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 2 таси қаноатлантирилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 37 таси белгиланган тартибда тугатилган, 45 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 245 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Агентликнинг “Call-маркази” – 1253га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 356 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди ҳамда шундан 40 таси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасида
“E-learning” таълим платформасида (116 та ташкилотдан) 441 нафар ходим тизимда рўйхатдан ўтказилиб, 325 таси ўқишни якунлади ва сертификат берилди.
Шунингдек, “E-learning” платформаси админ қисми такомиллаштирилиб, малака оширган ходимлар ва уларнинг якуний баҳолари тўғрисида маълумотлар платформада очиқ эълон қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Журналистик фаолиятда очиқ маълумотлар билан ишлаш ва самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари” мавзусида грант танловлари e-tender.uzex.uz сайти орқали эълон қилинди.
2024 йил 2-чорагида ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни очиқ эълон қилишда амалдаги қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилиши ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг самарадорлиги
106 та вазирлик ва идоралар шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўрганилди.
Ўрганиш якуни бўйича 11 та вазирлик ва давлат идорага камчиликларни бартараф қилишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, амалга оширилган ишлар ва айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги
ПФ-6247-сон Фармони ва очиқликка оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси “Ўзэнергоинспекция” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш натижалари бўйича ташкилотларга камчиликларни бартараф қилишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, амалга оширилган ишлар ва айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш тўғрисида тақдимномалар юборилди (3 та).
2024-2025-ўқув йили учун олий ўқув юртларида ўтказилиши режалаштирилган тест ва касбий (ижодий) имтиҳонларнинг жонли трансляция қилиниши жойига чиққан ҳолда ҳамда test2024.uz платформаси орқали ўрганилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарали ташкил этилганлиги ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш якунлари юзасидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида юқоридаги каби ҳолатлар такрорланишини олдини олиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига жами 14 та тақдимномалар киритилди.
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларнинг 2024 йил II-ярим йиллик фаолияти рейтинг баҳолаш методикаси маълумотлари йиғиб олинди ва умумлаштирилди. Ҳудудий кенгашлар натижалари рейтинг баҳоланди.
Фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти” ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш бўйича шартнома кўриб чиқилди ҳамда такомиллаштирилиб, имзоланди.
Жамоатчилик кенгаши, Экспертлар гуруҳи ҳамда журналистлар, блогерлар клуби вакиллари иштирокида 23-25-июль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида семинар-тренингда ташкил этилди.
Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирокида 18-19-июль кунлари пойтахтдаги “Узекспомарказ” милий кўргазмалар мажмуаси ва “Ёшлик” спорт мажмуасидаги ОТМларга кириш тест жараёнлари мониторингдан ўтказилди.
Давлат дастурлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ва таҳлилий фаолият бўйича:
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш юзасидан амалга оширилган ишлар:
16-18-июль кунлари Бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Камилов томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ва уларнинг қуйи тузилмаларида фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди;
24-июлиь куни Рақамли технологиялар вазирлиги (Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги вакиллари иштирокида), шунингдек 26-июль куни Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида Қонуннинг амалиётдаги ҳолати таҳлил этилди.
Тарғибот фаолияти:
Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кадрлар билан ишлашга масъул тузилмалар раҳбарларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинарида (2-июль куни) Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева иштирок этди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
11-июль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
12 июль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари кўмагида Агентлик ходимлари ва давлат органлари ходимлари учун “Давлат харидларида коррупцияга қарши курашиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
18 июль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Тожикистон Республикасининг Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари учун Агентлик ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини рейтинг баҳолаш” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
26 июль куни давлат харидларида сунъий интеллектни жорий этиш масаласи юзасидан “Regional Dialogue” халқаро ташкилотининг экспертлари билан ишчи учрашув ташкил этилди.
Матбуот анжумани ва брифинглар
3 июль куни куни Агентлик ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори мазмун-моҳияти, янгиликлари ва аҳамияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
июнь ойидаги фаолияти натижалари
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сон Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сон Қарори қабул қилинди.
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупцияни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилиб, натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва бошқа ташкилотларга 5 та таҳлилий маълумот киритилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги
ПҚ–5177-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси, “Туронбанк” АТБ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, Маданий мерос агентлиги тизимида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига асосан, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этишга доир тақдимномалар киритилди.
Қуйидаги ташкилотларда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-210-сон қарори мазмун ва моҳияти юзасидан семинарлар ташкил этилди:
- 14 июнь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АТБда;
- 22 июнь куни Давлат хавфсизлик хизматида.
18 июнь куни Тошкент молия институти ҳузуридаги молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институтида “Тижорат банкларда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тузилмалари фаолиятини самарали ташкил етишга доир миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар” мавзусида ташкил этилган семинарда иштирок этилди.
Ўрганишлар ҳамда давлат харидлари соҳасидаги масофавий мониторинг натижалари бўйича
Давлат харидларини ўрганиш натижасида юзасидан:
вазирлик ва идораларга 5 та тақдимнома киритилди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 5 та сўровнома юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги
ПФ-200-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг тизимидаги ташкилотларда коррупциявий хавф-хатарлар таҳлил қилинди.
Таҳлил натижалари бўйича коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган 1 та тақдимнома киритилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш таҳлили
Ҳисобот даврида жами 284 та (22 та Call марказ орқали, 58 таси дубликат) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 254 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 30 таси кўриб чиқилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 3 таси қаноатлантирилган, 50 таси белгиланган тартибда тугатилган, 38 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 163 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Агентликнинг “Call-маркази” – 1253га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 203 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди ҳамда шундан 32 таси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ишлар
“E-learning” платформасида 116 та ташкилотнинг 380 нафар масъул ходимларини синов тариқасида ўқитилди. Шулардан якуний тест натижаларига кўра 200 нафардан ортиғига сертификатлар тақдим этилди.
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
26-июнь куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.
14-июнь куни нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки: хориж тажрибаси” мавзусида онлайн семинар ташкил этилади.
27-июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Ижтимоий фикр” маркази томонидан “Коррупция жамоатчилик фикри кўзгусида” (Фуқаролар Ўзбекистонда коррупция тўғрисида мавзусида ўтказилган социологик тадқиқот натижалари асосида) давра суҳбати ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
24-июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
24-июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Европа Кенгаши вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.
24-26-июнь кунлари БМТ ГЖБ билан ҳамкорликда халқаро эксперт Ярослав Стрелченок (Латвия) иштирокида коррупцияга қарши стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш мавзусида 2 кунлик семинар ташкил этилди.
28-июнь куни “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда Агентлик масъул ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашишга оид стратегик йўналишлар ҳамда Агентлик устувор вазифалари ҳамоҳанглигини таъминлаш” мавзусида тренинг ташкил этилди.
Хориж тажрибасини ўрганиш
17-21 июнь кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари У.Тухташева бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг 21-Коррупцияга қарши халқаро конференция (IACC21)да иштирок этиш учун Литва давлатига хизмат сафари амалга оширилди.
16-19 июнь кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Грузия давлатига хизмат сафари амалга оширилди.
10-19 июнь кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Корея Республикасида ташкил этилган коррупцияга қарши курашувчи халқаро мутахассислари учун ташкил этилган ўқув-курсларида иштирок этди.
18-20 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида ташкил этилган БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий эксперт йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжумани ва брифинглар
7 июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳамда Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов иштирокида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
27 июнь куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров иштирокида ўтказилган брифингда давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тўғрисида маълумот берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
май ойидаги фаолияти натижалари
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупцияни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилиб, натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва бошқа ташкилотларга 6 та таҳлилий маълумот киритилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
92 та давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 7013 та функцияларда коррупциявий хавфлар баҳоланиб, улардан 474 та функцияда – “юқори”, 1323 та функцияда – “ўрта” ҳамда 5216 та функцияда – “паст” даражага ажратилди ҳамда Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, “Миллийтелерадиокомпания” ва Кинематография агентлиги Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
“Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Маданий мерос агентлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Спорт вазирлигининг коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
7 май куни Агентлик томонидан коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (комплаенс-назорат) ходимлари учун “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг самарадорлигини ошириш: “e-anticor.uz” электрон платформасидан фойдаланиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш масалалари” мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилди.
29-30 май кунлари коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (комплаенс-назорат) ходимлари учун “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини самарали жорий этиш” мавзусида икки кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.
Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳамда давлат харидлари соҳасидаги масофавий мониторинг натижалари бўйича
44 та ҳолатда 24,6 млрд сўмлик ўтказилган давлат харидларини ўрганиш натижасида юзасидан:
вазирлик ва идораларга 44 та тақдимнома;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва Давлат молиявий назорат инспекциясига жами 43 та сўровнома юборилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш таҳлили
Ҳисобот даврида жами 409 та (32 та Call марказ орқали, 74 таси дубликат) мурожаат келиб тушди, шундан:
376 таси кўриб чиқилиши таъминланган;
33 таси кўриб чиқилмоқда.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1 таси қаноатлантирилган, 1 таси аноним деб топилган, 41 таси белгиланган тартибда тугатилган, 90 41 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 243 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Агентликнинг “Call-маркази” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 216 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди ҳамда шундан 38 таси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ишлар
“E-learning” платформасида 11 та ташкилотнинг 50 нафар ходимини синов тариқасида ўқитиш бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириши бўйича мониторинг ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишининг
13-сон баёнининг 8-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, “Алоқабанк” АТБ, “Пойтахтбанк” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” АЖ, “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кинематография агентлигида 2024 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилганлик ҳолати ўрганилди.
Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун Илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган ҳимоя жараёнларини, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг тест синовлари ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари ҳамда олий таълим муассасалари базасидаги ҳарбий таълим факультетларига қабул қилишдаги саралаш танловларини Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
Миллий ва ҳудудий кенгаш билан ишлаш:
10-май куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида маълумот ҳамда ҳудудларга оид бошқа рейтинглар қиёсий таҳлил этилиб, Коррупцияга қарши кураш миллий кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларга юборилди.
Фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш:
8-май куни Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан биргаликда Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки мавзусида амалий мулоқот ўтказилди.
28-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўз малака ва билимларини ошираётган 67 нафар ННТ раҳбарлари билан Агентлик масъул ходими иштирокида мулоқот ташкил этилди.
Ёшлар билан ишлаш:
2-3-май кунлари #Yoshxabardor: “Ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятидаги ёшлар учун тренинглар бўлиб ўтди.
29-май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
1 май куни Агентлик вакиллари ва БМТ ТД эксперти (Д.Котляр) ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди.
3 май куни Агентлик раҳбарияти ва Япониянинг Дошида университети профессори (Эйжи Оямада) ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида JICA ва Агентлик ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2024-йил учун мўлжалланган “Инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида коррупцияга қарши чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш” техник кўмак лойиҳасини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
13 май куни Агентлик раҳбарияти ва БМТ Қонун устуворлиги ва хавфсизлик институтлари бошқармаси делегацияси ўртасида учрашув;.
14 май куни Агентлик раҳбарияти ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорлик лойиҳаси доирасида Япония Нагоя иқтисодиёт университети эксперти К.Ичиҳаши билан учрашув;
14 май куни Агентлик вакиллари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ходимлари ва халқаро маслаҳатчилари ўртасида учрашув ташкил этилди.
15 май куни Агентлик вакиллари ва Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош бошқармаси инсон тараққиёти, миграция, бошқарув ва тинчлик масалалари бўйича бўлими бошлиғи Э.Геррецен билан учрашув;
22 май куни Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева АҚШ Давлат департаментининг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ишлари бюроси (INL) Марказий Осиёдаги дастурлари бўйича офицери Кайл Оджима ва INL раҳбари Нейт Реттенмайер билан учрашув;
22 май куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” халқаро ташкилоти вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Хориж тажрибасини ўрганиш:
13-17 май кунлари Агентлик вакиллари Венгрияда бўлиб ўтган АҚШ Давлат Департаментининг Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бюроси (ИНЛ) томонидан ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этди.
Агентлик вакили жорий йилнинг 13-27-май кунлари Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари малакасини ошириш” ўқув семинарида иштирок этди.
Агентлик ходими 29-майдан 11-июнга қадар Хитой Халқ Республикасида ташкил этилаётган “Марказий Осиё давлатлари учун назорат ўтказиш пунктларида божхона расмийлаштирувчи имкониятларини такомиллаштириш” ўқув семинарда иштирок этди.
Агентлик ходими 22-майдан 15-июнга қадар JICA томонидан ташкил этилган “Давлат қурилиши объектларининг давлат аудити” мавзусида ўқув курсларида иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
апрель ойидаги фаолияти натижалари
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
“Пойтахт банк” АЖга комплаенс назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига номзодни ишга қабул қилинганлиги билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома юборилди.
Қуйидаги идора ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс хизмати раҳбари лавозимларига очиқ танловлар ўтказилди:
· Транспорт вазирлиги
· Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги
· Андижон, Бухоро вилояти ҳокимликлари
· “Эл-юрт умиди” жамғармаси
· Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
· “Uzbekistan Airways” АЖ
Мактабгача ва мактаб таьлими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассислари фаолияти ўрганилди.
26 та ҳолатда 176,8 млрд сўмлик ўтказилган давлат харидларини ўрганиш натижасида:
– вазирлик-идораларга 27 та (176,8 млрд сўмлик) тақдимнома;
– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 26 та (176,8 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
– юборилган сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 11 та маъмурий иш қўзғатилди.
– тақдимномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонун бузилишларига йўл қўйган 10 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш таҳлили
Жами 391 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан:
– 363 таси кўриб чиқилди
– 2 таси қаноатлантирилган
– 49 таси белгиланган тартибда тугатилган
– 2 таси кўрмасдан қолдирилган
– 80 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди
– 230 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
– 28 таси кўриб чиқилмоқда
“Call-маркази” – 1253 га келиб тушган 134 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратилган маблағларни мақсадли йўналтириш ва очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида:
17-18 апрель
Агентлик директори А.Бурханов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасига;
19-22 апрель
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Д.Рахимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг Бухоро вилоятига хизмат сафари ташкил этилди.
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
4-апрель
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилишида давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.
16-апрель
Агентликда БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.
18-апрель
Давлат бошқаруви академиясида Агентлик директорининг ўринбосари У.Тухташева (67 нафар) ННТ раҳбарлари билан учрашди.
30-апрель
Агентлик ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳамда Меморандум ижроси юзасидан 2024-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси имзоланди.
18-апрель
Агентлик директори Акмал Бурханов Нукус шаҳрида қорақалпоқ ёшлари билан учрашди.
#Ёшхабардор: “Ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳаси доирасида
18-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 25-27 апрель кунлари Қашқадарё вилоятидаги ёшлар учун тренинглар ташкил этилди.
27-апрель
Оҳангарон шаҳридаги 9-сон махсус ҳарбий мактабда “Ҳалоллик посбонлари: коррупцияга қарши таълим ва ҳарбий ватанпарварлик орқали ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
2-5 апрель
Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Аксилкоррупция тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторинги ўтказилди.
17-апрель
Агентлик ва ИНЛнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида Ўзбекистонда аксилкоррупция лойиҳаларини ишга тушириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
18-апрель
Агентлик ва Европа Кенгаши, БМТ ГЖБ ўртасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳаси муҳокамаси бўйича (онлайн) учрашув бўлиб ўтди.
18-апрель
Агентлик, Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
30-апрель
Агентлик ва Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари ўртасида сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган аксилкоррупция ислоҳотлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
30-апрель
Агентлик ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) экспертлари ўртасида “Инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида коррупцияга қарши чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш” техник кўмак лойиҳаси бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Хориж тажрибасини ўрганиш бўйича
2-5-апрель
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Д.Рахматов делегациянинг Европа Кенгашининг “Марказий Осиё – қонун устуворлиги: шаффофликка кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш (CA TAEC)” минтақавий лойиҳаси доирасида Францияга хизмат сафари амалга оширилди.
22-26 апрель
Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Латвия ва Финляндия аксилкоррупция сиёсати билан яқиндан танишди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
март ойидаги фаолияти натижалари
Таҳлилий фаолият
давлат органлари ва ташкилотлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгашлари фаолияти;
2023 йил иккинчи ярмида халқ депутатлари Кенгашлари сессияларининг жонли эфирга узатилиши ҳолати таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли идораларга маълумот киритилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
95 та давлат ташкилотининг 2023 йил фаолияти бўйича коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассислари фаолияти танқидий ўрганилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг Комплаенс-назорат бўйича етакчи мутахассиси, Ёшлар ишлари агентлиги Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
Ўрганишлар ҳамда давлат харидлари соҳасидаги масофавий мониторинг натижалари
22 та ҳолатда 29,5 млрд сўмлик ўтказилган давлат харидларини ўрганиш натижасида:
- вазирлик-идораларга 22 та (29,5 млрд сўмлик) тақдимнома;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) 21 та (18,6 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
Сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 15 та маъмурий иш қўзғатилди.
Тақдимномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларига йўл қўйган 22 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида
Жами 287 та мурожаат келиб тушди, шундан:
35 та си кўриб чиқилмоқда;
252 таси кўриб чиқилди:
57 таси белгиланган тартибда тугатилди
40 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди
155 таси тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилди.
Энг кўп мурожаат кеклиб тушган соҳа ва йўналишлар: суд қарорларидан норозиликлар 13 та (15%);
суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик 27 та (9,4%);
тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 19 та (6,6%);
компенсация, пенция, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 26 та (7,7%).
Агентликнинг “Call-маркази” – 1253га йўлланган 101 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди, шундан 12 таси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича
2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси шакллантирилди.
Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида
5-март куни
Фарғона вилоятида ўтказилган ўрганишлар доирасида Агентлик директори Акмал Бурханов вилоятнинг фаол ёшлари билан учрашди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
Қуйидаги учрашувлар ўтказилди:
7-март
Агентлик ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ўртасида;
14-март
Агентлик, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, БМТ Тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида (онлайн);
15-март
Агентлик ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Аксилкоррупция тармоғининг (ИҲТТ АКТ) Истанбул ҳаракатлар дастури 5-босқич мониторингининг Бошқарув гуруҳи экспертлари ўртасида (онлайн);
15-март
Агентлик ва БМТ ГЖБ Марказий Осиёдаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида (онлайн);
27-март
Агентлик ва Қатар Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази ва БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Кўрфаз минтақаси вакиллари ўртасида.
Хориж тажрибасини ўрганиш
5-7-март
БМТ ГЖБ таклифига асосан Агентлик делегациясининг Австрия Республикасига хизмат сафари ташкил этилди.
25-28-март
Агентлик директори Акмал Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Францияда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш ва ҳалоллик бўйича Глобал Форумда иштирок этди.
26-27-март
Агентлик делегацияси Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ўтказилган Марказий Осиёда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияни жадал амалга ошириш бўйича минтақавий платформа доирасида “Юқори ахлоқий меъёрларни рағбатлантирувчи муҳитни яратиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш” мавзусидаги икки кунлик минтақавий семинарда иштирок этди.
АОКАда қуйидаги мавзуларда брифинглар ўтказилди:
25-март
Коррупцияга оид жиноятлар таҳлили
28-март
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида 2023 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигининг рейтинг баҳолаш натижалари
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
февраль ойидаги фаолияти натижалари
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Қуйидаги соҳа ва йўналишларда ўрганишлар олиб борилиб, натижалари юзасидан Президенти Администрацияси ва бошқа ташкилотларга таҳлилий маълумот киритилди:
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш билан боғлиқ жараёнлар
халқаро молия институтлари томонидан ажратилаётган кредит маблағларидан фойдаланиш жараёнида очиқлик ва ошкораликнинг таъминланиши
ҳудудлар, соҳалар ва вазирликлар кесимида коррупция даражасини рейтинг баҳолаш
Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларида очиқликка оид норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг ижро этилиши ҳолати
Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижалари
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
5-6 февраль
Комплаенс-назорат тузилмалари ходимлари малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди
“Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖнинг Комплаенс хизмати етакчи инспектори лавозимига номзодни танлаш бўйича оич танлов ўтказилди
ҲМҚОларга 4 та сўровнома юборилди, 1 та жиноят иши қўзғатилди
Ўрганишлар ҳамда давлат харидлари соҳасидаги масофавий мониторинг натижалари
11 млрд сўмлик давлат харидларини ўрганиш натижасида:
вазирлик-идораларга 26 та (11,1 млрд сўмлик) тақдимнома;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 26 та (11,1 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 1 та жиноий, 2 та маъмурий иш қўзғатилди;
тақдимномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 21 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Мурожаатлар билан ишлаш
Келиб тушган жами 334 та мурожаатдан 265 таси кўриб чиқилиши таъминланган, 69 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг:
4 таси қаноатлантирилган
52 таси белгиланган тартибда тугатилган
71 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган
138 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Энг кўп мурожаат келиб тушаётган соҳа ва йўналишлар:
суд қарорларидан норозиликлар 41 та (12,2%);
суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик 31 та (9,2%);
компенсация, пенция, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 26 та (7,7%);
тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 25 та (7,4%);
таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 21 та (6,2%);
прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 19 та (5,6%);
“Call-маркази” – 1253 217 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасида
Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларида очиқликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши ҳолати ўрганилиб, натижаси Олий Мажлис Сенатига юборилди.
Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда ушбу жараёнларда очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиш ҳолати бўйича Андижон ва Сирдарё вилоятларида ўрганишлар ўтказилди.
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2024 йил 1 ярим йиллик иш режаси тасдиқланди
7-февраль
Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси бўйича (онлайн) йиғилиш;
23-24 февраль
“Коррупцияга қарши курашишда вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ўрнини ошириш” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.
Агентлик раҳбаритяи ва масъул ходимлари қуйидаги тадбирларда иштирок этди:
6-февраль
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ташкил этилган Besa Global ижрочи директори, “Коррупция, одил судлов ва қонунийлик” дастури раҳбари Shayen Sharbatke ва “Минтақавий мулоқот” ХНТ вакиллари билан учрашувда;
15-февраль
Адлия вазирлигида ўтказилган “Қонунчилик ҳужжатларини ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби ва амалиёти” мавзусидаги ўқув-семинарида.
“Юксалиш” ҳаракати, “Search Uzbekistan” ХНТнинг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда #Ёшхабардор: “Ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳасига старт берилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
5 февраль
Агентлик ҳамда АҚШ Давлат департаментининг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ишлари бюроси раҳбариятлари ўртасида учрашув;
9 февраль
Агентлик ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ўртасида (онлайн) учрашув;
16-17 февраль
Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида Агентлик ходимлари учун семинар ташкил этилди
17-февраль
Агентлик директори А.Бурханов Конрад Аденауэр жамғармаси А.Альгермиссен билан учрашди
22-27- февраль
Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи амалга оширилди.
Ташриф мобайнида:
БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки Ҳалоллик бошқармаси ва Ўғирланган активларни қайтариш ташаббуси (StAR) раҳбарияти, АҚШ Давлат департаменти, Нью-Йорк полицияси департаменти, Вашингтон Федерал суди, Берлин АҚШ Одоб-аҳлоқ идораси раҳабариятлари билан музокаралар ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик ҳужжатлари
22-февраль
Агентлик ҳамда БМТ Қонун устуворлиги ва хавфсизлик институтлари бошқармаси (OROLSI) ўртасида Стратегик ҳамкорлик битими имзоланди.
22 февраль
АОКАда мамлакатимиз коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида брифинг ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йилнинг
январь ойидаги фаолияти
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Турли соҳаларда коррупция келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида олиб борилган ўрганишлар натижалари юзасидан Президенти Администрацияси ва бошқа ташкилотларга 5 та таҳлилий маълумот киритилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
2023 йил якунлари бўйича 95 та вазирлик ва идораларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш ишлари амалга оширилди
Қуйидаги ташкилотларда Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилди:
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
Ўзбекистон Стандартлар институти
Таълим (мактаб ва мактабгача) ва транспорт соҳаларида “Коррупциясиз соҳа офиси” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва «Юксалиш» УҲ ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум тасдиқланди
Давлат харидлари ва бошқа соҳада ўтказилган ўрганишлар
39 та ҳолатда 16 млрд сўмлик ўтказилган давлат харидларини ўрганиш натижасида юзасидан:
вазирлик-идораларга 20 та (11,3 млрд сўмлик) тақдимнома;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Давлат молиявий назорат инспекциясига жами 39 та (16 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
Тақдимномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларига йўл қўйган 8 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди
Мурожаатлар билан ишлаш
Жами 450 та мурожаат келиб тушди, шундан:
371 таси кўриб чиқилди (3 таси аноним деб топилди)
79 таси кўриб чиқилмоқда
115 таси кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган
51 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди
202 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик-идораларга йўналтирилди
Энг кўп мурожаатлар қуйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича келиб тушди:
суд қарорларидан норозиликлар 74 та (16,4%);
прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 57 та (12,6%);
ноқонуний тадбиркорлик масаласида 37 та (8,2%);
компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 30 та (6,6%);
ер масаласида 27 та (6,0%);
соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари
ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 21 та (4,7%);
тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 20 та (4,4%);
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича
21 та вазирлик ҳамда барча маҳаллий давлат бошқаруви органларида қайта алоқа тизими самарадорлиги даражаси ўрганилиб, якуни бўйича қуйидаги вазирлик ва вилоят ҳокимликларига тақдимномалар киритилди:
о Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
о Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
о Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
о Транспорт вазирлиги
о Энергетика вазирлиги
о Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
о Андижон вилояти
о Наманган вилояти
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖда очиқликни таъминлаш соҳасидаги ишлар ҳолати ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий, танқидий ва эксперт салоҳиятини кучайтириш бўйича Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Миллий кенгашининг 12-сонли баёни билан тасдиқланди.
31 январь
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан брифинг ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлар билан имзоланган халқаро ҳужжатлар
24 январь
Қатар Давлати Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси ва Агентлик ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар дастури имзоланди.
Хорижий тажрибани ўрганиш
22-27 январь
Агентлик вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Қатар давлатига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида:
· Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси
· Қатар Давлат аудит бюроси
· Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази раҳбарлари билан учрашувлари бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йилнинг
октябрь ойидаги фаолияти натижалари
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш билан боғлиқ таҳлилий фаолият
Коррупция келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш мақсадида энергетика, йўл қурилиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари ва таълим соҳаларида ўрганишлар олиб борилди.
Ҳудудлардаги ўрганишлар
Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
Қуйидаги вазирлик ва идораларда ўрганишлар ўтказилди:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Ёшлар ишлари агентлиги;
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ;
«Туронбанк» АТБ, Дин ишлари қўмитаси;
Олий аттестация комиссияси;
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси.
Қуйидаги идора ва ташкилотларда Комплаенс назорат бўлими бошлиғи лавозимига очиқ танлов (суҳбат босқичи) ўтказилди:
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти;
Банк-молия академияси.
Фаолиятини коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашдан ўтказмагани учун:
Андижон вилояти ҳокимлигига;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдимномалар киритилди.
3-4 октябрь
Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг “Марказий Осиё – ҳуқуқ устуворлиги: очиқлик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик” (СА ТАЭС) дастури билан ҳамкорликда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари учун “Коррупциянинг олдини олиш ва ҳалолликни тарғиб қилиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Давлат харидлари ва бошқа соҳада ўтказилган ўрганишлар юзасидан:
Вазирлик, идораларга 17 та тақдимнома киритилди;
Давлат молиявий назорат инспекциясига 3 та сўровнома;
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 15 та сўровнома юборилди.
Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида
Жами 275 та мурожаатдан:
229 таси кўриб чиқилди;
46 таси кўриб чиқилмоқда;
9 таси ижобий ҳал этилди;
38 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди;
21 таси мурожаат кўриб чиқилиб, тугатилган;
1 таси аноним деб топилди;
160 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилди.
«Call markazi» – 1253га келиб тушган 173 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш йўналишида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Андижон, Навоий, Бухоро ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари, вилоятлардаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг мазкур вилоятлардаги ҳудудий бошқармаларида Очиқлик индексидаги натижалари ҳамда очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.
93 та вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтлари мониторингдан ўтказилди;
13 октябрь
Олий Мажлис Сенатида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари учун ташкил этилган семинарда Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан 2023 йил 9 ойи давомида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
Жамоатчилик билан алоқалар ва Миллий кенгаш фаолияти бўйича
4 октябрь
Олий таълим муассасалари талабалари учун ЁутҳЛед лойиҳаси доирасида "Коррупциянинг ижтимоий оқибатлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатлари тизими" мавзусига бағишланган семинар машғулоти;
5 октябрь
Сурхондарё вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаш йиғилиши ўтказилди;
25 октябрь
Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги Миллий форумда Агентлик масъул ходими иштирок этди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
18 октябрь
Агентлик ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида декларация тизими жорий этилишининг ташкилий масалалари бўйича онлайн учрашув;
23 октябрь
Агентлик вакиллари ва Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Ривожланишга кўмаклашиш қўмитаси делегацияси ўртасида учрашув;
25 октябрь
Агентлик ва Бирлашган Араб Амирликларининг Пресигҳт А (Г42) компанияси вакиллари ўртасида учрашув;
25 октябрь
Қатар Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги маркази вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
25 сентябрь - 4 октябрь
Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат департаментининг Халқаро меҳмон-етакчилар дастури (Интернатионал Виситор Леадершип Програм)да иштирок этди.
3-5 октябрь
Ўзбекистон делегацияси Истанбул ҳаракатлар режаси («ИҲР») 22-Мониторинг йиғилиши ва Бошқарув гуруҳининг 28-йиғилишида иштирок этди.
7-14 октябрь
Ўзбекистон делегацияси Қатар давлати ва Миср Араб Республикасига тажриба алмашиш ва идоралараро Меморандум имзолаш мақсадида хизмат сафари амалга оширилди.
17-18 октябрь
Агентлик делегацияси Пекин шаҳрида ташкил этилган “Бир макон – бир йўл” 3-Халқаро Форумида маъруза билан иштирок этди.
30 октябрдан
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА)нинг “Жиноий одил судлов билан коррупцияга қарши курашиш” мавзусида ўқув курсида Агентлик масъул ходими иштирок этмоқда.
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 2021 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Қонун лойиҳалари, давлат дастурлари ва стратегиялар юзасидан амалга оширилган ишлар
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси 5 апрель куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва хулоса олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилди. Тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига 2021 йил 26 апрелдаги хат орқали тақдим этилди.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.
3.“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси ўзбек ва рус тилларида Вазирлар Маҳкамасига киритилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий Мажлис палаталарида муҳокама қилиш учун юборилди.
4.Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали келиб тушган эътирозлар ва таклифлар кўриб чиқилиб, келишмовчиликлар жадвали тайёрланди.
5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларнинг билдирган таклиф ва эътирозлари ўрганилиб тегишли тартибда келишмовчиликлар жадвали тайёрланди.
6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармон иловасининг 34-банди ижросини (Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш) таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-банди, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти, хусусан, тизимда бюджет маблағларидан фойдаланиш ва қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ўрганиш олиб борилмоқда.
Ўрганишлар Агентлик масъул ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасидан малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида амалга оширилган давлат харидлари жараёни ўрганилди.
Дастлабки натижаларга кўра, Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар ва 3-сонли клиник шифохоналари харид комиссияси томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилганлиги аниқланган. Юқоридаги муассасалардаги ҳар иккала танлов қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги сабабли, Агентлик тақдимномаси асосида бекор қилинган.
Бундан ташқари, шифохона бош шифокорлари (харид комиссияси раиси) келгусида шу каби коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1758-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган давлат харидлари жараёнини ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳлантириш киритилди.
Давлат харидларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари учун Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Давлат харидлари соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасида ўрганиш ўтказиш бўйича Агентлик директорининг тегишли Фармойиши қабул қилинди. Фармойиш ижроси юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ўтказишга киришилди.
Шунингдек, тижорат банкларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг чора-тадбирлар режаси ва таклифлари ишлаб чиқилди.
Қашқадарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш, молиявий интизомни кучайтириш, бюджет даромадларини ошириш, энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиш масалалари бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан 2020 йил 30 ноябрь куни тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросининг дастлабки сарҳисоби ўтказилди.
2021 йил 28-30 апрель кунлари Агентлик масъул ходимлари ва Ҳисоб палатаси мутахассислари “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича ўрганишлар ўтказдилар.
Унинг натижалари жорий йилнинг 30 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Т.Ҳайдаров, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди.
Соҳавий ўрганишлар юзасидан
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг қуйи тизимларида ўрганишлар якунланди. Хусусан, вазирлик ва унинг қуйи тизимида 2018-2020 йилларда 5033 та қонун бузилиши, шунингдек аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари учун ажратилган 154,4 млрд. сўм маблағлари мақсадсиз ва самарасиз сарфланганлиги аниқланган. Вазирлик ва унинг қуйи тизимларида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилишга қаратилган 15 та таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилиб, вазирликка тақдимнома киритилди.
Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизимларида ўрганиш тамомланиб, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилишга қаратилган 58 та таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига тақдим қилинди. Аҳолининг ҳуқуқ-тартибот органларига нисбатан муносабатини ифодаловчи 3 та умумлашма тайёрланди.
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда ўрганиш тамомланди. Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича Энергетика вазирлигига тақдимнома киритилди.
Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимларида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини Агентлик директорининг тегишли Фармойиши асосида ўрганишга киришилди.
Яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцияга қарши “комплаенс- назорат” тизимини жорий этиш борасида
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги томонидан Ҳисоб палатаси билан биргаликда, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш юзасидан 26 та вазирлик ва идораларда “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан 2020 йил 4 сентябрда тасдиқланган.
Ҳозирда “Йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида бошқарма ходимларига 26 та вазирлик ва идоралар тақсимот асосида бириктирилиб, “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳар ой якунида тегишли вазирлик ва идоралардан ҳисоботлар қабул қилиниб, таҳлил қилиб борилмоқда.
Бундан ташқари, давлат органлари ва устав фондида давлат улуши
50 фоиз ва ундан юқори бўлган ташкилотларда коррупцияга қарши ички назорат тизимини йўлга қўйишга масъул бўлган кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириб бориш тизими жорий этилиб, 1-босқичда (жорий йилнинг апрель ойи давомида) вазирлик ва идораларнинг 36 нафар ходимлари Бош прокуратура Академиясининг қисқа муддатли онлайн курсида ўқитилди. Ҳозирда, 2-босқичда ўқитиш режалаштирилган вазирлик ва идоралар ходимларининг рўйхати шакллантирилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизими таркибидаги корхоналарнинг Коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс-назорат” бўлимига ходимларни ишга олиш бўйича ташкил этилаётган танлов жараёнларида онлайн иштирок этилиб, жараён тўлиқ назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, апрел ойи давомида Жамиятнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари учун танлов жараёнлари якунланди.
ОАВ билан ҳамкорлик
Апрель ойи давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти, аҳолида коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган мавзуларда оммавий ахборот воситаларида жами 165 маротаба чиқишлар ташкил этилди. Жумладан, 13 маротаба Агентлик фаолиятига оид лавҳалар давлат ва хусусий телеканалларда ёритилди. 36 маротаба чиқишлар ташкил этилди. Агентлик фаолиятига оид тадбирлар Ўзбекистон 24 радиосида 6 маротаба ёритилди.
Шу билан бирга “Ҳуррият”, “Ўзбекистон овози”, “Даракчи” газеталарида агентлик фаолиятига оид мақолалар чоп этилди:
Агентликнинг ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги чиқишлари. Агентлик расмий anticorruption.uz веб-сайтида ўтган вақт давомида 29 та хабар ва янгиликлар эълон қилинди.
Телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 19 та, фейсбукдаги расмий саҳифасида 17 та, Twitter 5 та материал жойлаштирилган.
Бундан ташқари агентлик томонидан ҳафта давомида амалга оширилган фоаолиятни кенг аҳолига етказиш мақсадида “Ҳафталик дайджест” тайёрланмоқда ва эълон қилиб борилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш таҳлили
Агентликка 2021 йил апрель ойида жами 479 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 416 таси кўриб чиқилиши таъминланган (ҳозирда 63 та мурожаат кўриб чиқилмоқда). Шундан, 17 та мурожаат Агентлик раҳбарияти томонидан ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 59 таси ижобий ҳал этилган, 73 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган, 9 та мурожаат аноним деб топилган.
Мурожаатларда кўрсатиб ўтилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 10 та тақдимнома, 5 та огоҳлантириш, 46 та сўровномалар киритилган.
Натижада 1 та қарор бекор қилинган, 1 нафар шахсга маъмурий иш ва 1 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган,
1 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган,
2 та тендер натижалари бекор қилинган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборатдир. Жумладан, апрель ойида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- суд қарорларидан норозиликлар 67 та (14,0%);
- ер майдони ажратилмаётганлиги, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётганлиги бўйича 42 та (8,8%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 35 та (7,3%);
- таълими соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 34 та (7,1%). (жумладан: 27 та Халқ таълими соҳаси бўйича; 1 та Олий таълим соҳаси бўйича; 6 та Мактабгача таълим соҳаси бўйича);
- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 25 та (5,2%);
- меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари бўйича 25 та (5,2%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 21 та (4,4%);
- уй-жой ва коммунал соҳасидаги муаммолар юзасидан
21 та (4,4%);
- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 17 та (3,5%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 17 та (3,5%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 14 та (2,3%);
- ноқонуний қурилишлар масаласида 14 та (2,9%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 11 та (2,3%);
- банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 10 та (2,2%);
Шунингдек, мазмунига кўра Агентликка муқаддам келиб тушмаган янги масалалар бўйича фуқаролар томонидан мурожаатлар қилинмоқда, жумладан, табиий офатлардан зарар кўрганлиги бўйича компенсация маблағларини ундиришга амалий ёрдам беришни сўраб 13 та (2,8%) мурожаат қилинган.
Улар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Тошкент шаҳар 116 та, Қашқадарё 51 та, Сурхондарё 42 та, Тошкент вилояти бўйича 39 та, Самарқанд 37 та, Наманган 35 та, Навоий 27 та, Хоразм 26 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар асосида ўтказилган тадбир ва ўрганишларни айрим мисоллари:
Фуқаро мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган сўровномага асосан Олтинсой тумани 4-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган ўрганишлар натижасида, мактаб масъуллари томонидан 2018-2020 йиллар давомида ўқитувчилар ойлигидан жами 10,2 млн. сўм пул маблағлари асоссиз ушлаб қолиниб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Олтинсой тумани 4-сон умумтаълим мактаби директори ўринбосари ва бошқа масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми“б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, “2-Чарх Камолон” МФЙда яшовчи фуқароларнинг жамоавий мурожаатига асосан ўтказилган ўрганишлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Тақдимномани кўриб чиқиш натижасида, Чилонзор тумани, 144- ва 148-уйлар оралиғида “BALIQ SAVDO” МЧЖ томонидан офис ва омборхона биноларини қуриш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020 йил 17 августдаги хулосаси бекор қилиниб, қурилиш ишлари тўхтатилган.
«Zara Sirun» МЧЖ томонидан Агентликка йўлланган мурожаатда Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси томонидан ускуналарни техник ҳолати ҳақида хулоса тақдим қилиш бўйича ўтказилган танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилиб, иштирокчиларга рақобатлашувда адолатсиз устунлик берилганини баён қилинган. Мурожаат асосида Агентлик томонидан танлов ҳужжатлари ўрганилиб, натижаси бўйича шифохона харид комиссиясига танловни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.
Тақдимнома шифохона харид комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, танлов натижаларини ва аввал тузилган шартномани бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
«JFAR TRADING» МЧЖ мурожаати асосида Агентлик томонидан 2021 йил 13 апрель куни «Qizilqumgeologiya» АЖ томонидан эҳтиёт қисмларни сотиб олиш бўйича ўтказилган аукцион ўрганилди. Ўрганиш натижасида, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 9, 40 ва 47-моддалари талаблари бузилганлиги сабабли «Qizilqumgeologiya» АЖга тақдимнома киритилган.
«Law Proyect» адвокатлик фирмаси директори У.Шарипов Агентликка йўллаган мурожаатида Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 92,4 млн. сўмлик аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилиб, иштирокчиларга рақобатлашувда адолатсиз устунлик берилганини баён қилган.
Мурожаат асосида Агентлик томонидан танлов ҳужжатлари ўрганилиб, натижаси бўйича шифохона харид комиссиясига танловни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди. Тақдимнома шифохона харид комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, танлов натижаларини ва аввал тузилган шартномани бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар
Агентлик томонидан 2021 йил апрель ойи давомида халқаро ҳамкорлик йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди ҳамда қатор масалаларда келишувларга эришилди.
Хусусан, 1 та халқаро анжуман ўтказилди, 2 та Агентлик раҳбарияти ва 9 та эксперт даражадаги учрашувлар бўлиб ўтди:
2 апрель куни БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Халқаро маслаҳатлашув йиғилиши ташкил этилди. Мазкур тадбирда 80га яқин халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этишди.
13 апрель куни Агентлик директори Акмал Бурхановнинг Украина коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси директори А.Ситник ва Украина Коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги раҳбари А.Новиковлар билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар Украинанинг коррупциянинг олдини олишдаги амалиёти ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташрифларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик асосида яратиш мақсадида уч томонлама Меморандум лойиҳани ишлаб чиқишга келишдилар.
26 апрель куни Агентлик директорининг донорликни мувофиқлаштириш мақсадида бир қатор халқаро ташкилотлар вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқотда халқаро ташкилотларнинг мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилиш йўналишларини ўзаро мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якуни бўйича Донорликни мувофиқлаштириш гуруҳини тузиш ва бу масалада Агентлик томонидан Гуруҳ иши концепцияси тузилиши ҳамда барча ташкилотлар билан ишлаш режалаштирилган соҳалар бўйича жадвал билан биргаликда ҳамкор ташкилотларга тақдим этилишини белгиланди.
Бундан ташқари апрель ойи давомида АҚШнинг Федерал суд маркази халқаро ҳуқуқий алоқалар бошқармаси, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси, Коррупцияга қарши курашиш органлари халқаро ассоциацияси, БМТ Гиёхванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ФЕВРАЛЬ ОЙИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
2021 йилнинг февраль ойи давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан қонунчиликни такомиллаштириш, соҳалардаги коррупцион хавф-хатарларни ўрганиш, аҳолида коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ўрганиш йўналишларида бир қатор ишлар олиб борилди.
Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар
Агентлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва коррупцион ҳолатлар юзасидан маълумотлар алмашиш, тезкор тадбирлар ташкил этиш каби масалаларни қамраб олувчи “Агентликнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси белгиланган тартибда ўтказилган ҳуқуқий экспертиза натижалари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда келишмовчиликлар жадвали тайёрланиб, Адлия вазирлигига юборилди.
“Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари ва бошқа соҳалар доирасидаги ўрганишлар
1. Навоий ва Андижон вилоятлари ҳокимликларидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Аниқланишича, “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан ўтказилган танлов ва тендерларда аффилланганлик ҳолатлари мавжудлиги, танлов ва тендерларни ўтказиш жараёнларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар талаблари бузилган.
Шунингдек, фойдаланишга топширилган биноларда назорат ўлчови ўтказилганда қурилиш объектларида белгиланган ишларнинг етарли бажарилмагани (камомад) аниқланди. Бундан ташқари 7 та ҳолатда суғурта полислари мавжуд бўлмаган ҳолда 9,6 млрд. сўмлик қурилиш объектлари молиялаштирилганлиги аниқланди.
Ўрганиш якунлари бўйича Бош прокуратурага юборилган сўровномалар асосида 4 та жиноят иши қўзғатилган.
2. Агентлик директорининг Фармойиши асосида Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг қуйи тизимларида ҳамда уставида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган сув хўжалиги соҳасидаги давлат корхона, муассаса ва ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва тегишли баҳо бериш йўналишидаги ишларнинг умумий ҳолати ўрганилди.
Хусусан, ўрганишда Норин-Қорадарё ирригация тизимидаги ирригация бўлими мансабдор шахслари томонидан бюджет ҳисобидан ажратилган иш ҳақларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган бўлиб, ўрганиш якуни бўйича бўлим мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида вазирликнинг қуйи тизимларида коррупцион ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ўрганиш Агентликка юклатилди. Шунга кўра, Агентлик томонидан Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизимларида коррупцион ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда. Жумладан, февраль ойи давомида Агентлик вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида тегишли чора-тадбирларни амалга оширди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қатор вазифалар юклатилган. Шу муносабат билан, февраль ойи давомида Агентлик вакиллари томонидан жойлардаги тиббиёт муассаслари, оилавий поликлиникаларда тушунтириш ва тарғибот ишлар олиб борилди.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йил февраль ойи давомида жами 491 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 404 тасининг кўриб чиқилиши таъминланган (ҳозирда 87 та мурожаат кўриб чиқилмоқда).
Келиб тушган мурожаатларининг 29 таси ижобий ҳал этилган, 61 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган, 18 та мурожаат аноним деб топилган.
Мурожаатларда кўрсатиб ўтилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 4 та тақдимнома, 1 та огоҳлантириш, 24 та сўровномалар киритилган.
Шундан 1 та мурожаат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, 1 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 1 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Февраль ойида Агентликка қуйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Жумладан, суд қарорларидан норозиликлар 69 та (14,1%), ер майдони ажратилмаётганлиги, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётганлиги бўйича 47 та (9,6%), ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 44 та (9,0%), прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 34 та (6,9%), айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 30 та (6,1%) ва бошқа йўналишларда мурожаатлар келиб тушган.
Улар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Тошкент шаҳри бўйича 116 та, Тошкент вилояти бўйича 60 та, Сурхондарё вилояти бўйича 57 та, Самарқанд вилояти бўйича 53 та, Қашқадарё вилояти бўйича 41 та, Хоразм вилояти бўйича 33 та, Наманган вилояти бўйича 24 та, Жиззах вилояти бўйича 22 та, қолган ҳудудлардан эса жами 85 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатлар асосида ўтказилган тадбир ва ўрганишлар
Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Ф.Х. “Навоий мулк маркази” МЧЖ Навоий филиали томонидан “Хатирчи Агросервис МТП” МЧЖ устав фондидаги “Навоий Агросервис МТП” МЧЖга тегишли бўлган улушнинг сотилиши бўйича ўтказилган танлов натижасидан норозилиги ҳақидаги аризаси мазкур танлов ҳужжатларини чақириб ўрганиш орқали кўриб чиқилди. Ўрганиш натижасида “Навоий мулк маркази” МЧЖ Навоий филиали томонидан ўтказилган танлов юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига тўлиқ риоя қилинмай, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар сўровнома шаклида қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро М.И.ни аризасида Шайхонтоҳур тумани А.Қодирий кўчасида автобус тўхташ бекатида олиб борилаётган қурилиш (қайта таъмирлаш) ишлари белгиланган лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқилган ҳолда олиб борилаётганлиги ҳақидаги важлари Агентлик томонидан Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилиб, ноқонуний қурилиш жойида бартараф этилиши таъминланди. Шунингдек, белгиланган лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиб кетилгани сабабли, Шайхонтоҳур туман ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги 700-сонли қарори бекор қилинди.
Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қабул қилинган қарорлар иш материалларини чақириш йўли билан ўрганилиб, муносабат билдирилиши таъминланди. Масалан, Агентлик томонидан фуқаро И.Т.нинг мурожаати бўйича жиноят иши ҳужжатлари ўрганилганда, бир қатор ҳолатлар тергов йўли билан текширилиб, қонуний баҳо берилмаганлиги, аниқланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига иш ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф қилиш ҳақида сўровнома киритилди.
Жамоатчилик билан алоқалар ҳамда ОАВларида чиқишлар
Февраль ойи давомида Агентлик фаолияти, шунингдек, аҳолида коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган мавзуларда оммавий ахборот воситалари орқали жами 103 маротаба чиқишлар ташкил этилди.
Жумладан, веб-сайтларда 31 маротаба агентлик ҳақида янгилик ва мақолалар чоп этилган. Уларнинг аксарияти Агентлик ва ҳамкорлар томонидан амалга оширилган тезкор тадбирларга (Самарқанд, Андижон) оид хабарлардир.
Шу билан бирга жойларда ташкил этилаётган ички ишлар органлари тизимидаги ўрганишлар Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти ва ҳудудий бошқармалари сайтида ёритиб келинмоқда.
Бундан ташқари, Агентлик томонидан Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Коррупция – тараққиётга қарши жиноят” мавзусида қисқа метражли видеороликлар тайёрланиб, “Ўзбекистон кабель телевидениеси”, “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “Тошкент” ва ҳудудлар ТРКлари орқали эфирга узатилди. Шунингдек, республика миқёсида шаҳар марказлари ва аҳоли гавжум жойлардаги электрон таблоларда тарғибот материаллари жойлаштирилди.
Халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил февраль ойи давомида халқаро ҳамкорлик йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди ҳамда қатор масалаларда келишувларга эришилди.
Хусусан, Агентлик раҳбарияти ва вакиллари иштирокида 10 га яқин учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси, ИҲТТ Коррупцияга қарши курашиш тармоғи раҳбари, Халқаро валюта жамғармаси масофавий миссияси, Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари, Хитой Халқ Республикаси Миллий назорат комиссияси раиси билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Буюк Британия ва Хитой элчилари билан учрашув давомида тегишли давлатлар ваколатли органлари билан профессионал алоқаларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Жаҳон Банки, ИҲТТ, Халқаро валюта жамғармаси ва USAID вакиллари билан учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини ташкилотлар кўмагида ривожлантириш юзасидан қатор масалалар муҳокама қилинди.
22 февраль куни Агентлик директори Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасини Transparency International халқаро нодавлат ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индексидаги ўрнини яхшилаш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Агентлик томонидан қуйидагилар амалга оширилмоқда:
- БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини Ўзбекистонда амалга оширилиши доирасида 2-босқич обзорини ўтказиш юзасидан Конвенция обзори доирасида баҳолаш назорат рўйхати (саволнома) асосида тегишли вазирлик ва идоралардан керакли маълумотлар қабул қилиниб, уларни умумлаштириш ишлари олиб борилмоқда;
- Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги 5-раунд мониторингидан ўтказилиши юзасидан методологик ўрганиш ва ташкилий чоралар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Иштирокчи-давлатлари коррупцияга қарши курашиш идоралари ва омбудсманларининг 4-йиғилишини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси томонидан 2020 йилда тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси”нинг давлат органлари томонидан январь-февраль ойларида амалга оширилиши Агентлик томонидан мониторинг қилиниб, тегишли маълумотлар асосида Миллий кенгашга маълумотнома тайёрланмоқда.