Сизнингча, қурилиш соҳасининг қайси йўналишида коррупциявий хавфлар юқори?
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Коррупциясиз соҳа офиси” лойиҳаси доирасида соҳада мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида аноним сўров ўтказилмоқда.
Шунингдек, соҳада мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифларни Агентликнинг қуйидаги @антикор_алоқа, info@anticorruption.uz электрон манзилларига йўллашингиз ёки 1253 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб қолдиришингиз мумкин.
Таҳлиллар натижасига кўра ва билдирилган ҳар бир таклифни муҳокама қилиш мақсадида Агентлик ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва жамоатчилик иштирокида учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Барчани мазкур сўровномада иштирок этиш, шунингдек, ўз таклифларингиз орқали ушбу йўналишдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш жараёнига фаол ҳисса қўшишга чақирамиз.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати
06.09.2025