Умумхалқ хайрия ҳашарида Агентлик жамоаси ҳам фаол иштирок этди


“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори


Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларидан иборат экологик тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ва экологик тарғибот ўтказиш бўйича услубий қўлланма


“Экофаол ходим”лари рўйхати


Умумхалқ хайрия ҳашарида Агентлик жамоаси ҳам фаол иштирок этди

Мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Агентлик жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

Ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи саналган ушбу хайрли тадбирда Агентлик жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, кўча ҳамда йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ва оқлаш ишлари амалга оширилди.

Агентлик ҳудудида яратилган кўркам ва мўжазгина боғ манзарали дарахт ва гул кўчатлари билан янада бойитилди.

Обод юртимиз файзи, бунёдкор халқимиз фаровонлигига ҳисса бўлиб қўшиладиган бу каби ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини Агентлик жамоаси келгуси фаолиятида ҳам давом эттиради.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати