Коррупцияга қарши курашиш бўйича “Ташаббускор ёшлар” ёзги мактаби ташкил этилди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича “Ташаббускор ёшлар” ёзги мактаби ташкил этилди

Жорий йилнинг 22-24 июль кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилоятида коррупцияга қарши курашиш бўйича “Ташаббускор ёшлар” ёзги мактаби ташкил этилди.

Ушбу лойиҳа «Ниҳол» маркази ва “Perspestivity” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилди.

Асосий мақсад давлатимиз раҳбари раислигида 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, ёшларни “коррупция – келажакка таҳдид” деган ғоя остида бирлаштириш, коррупцияга қарши курашиш жараёнларига уларни фаол жалб этиш, салоҳият ва имкониятларидан тўғри ва унумли фойдаланишга қаратилган.

Турли соҳалардан фаол ёшлар жамланган Ёзги мактабда миллий ва хорижий экспертлар томонидан ёшларга қарор қабул қилишда холислик, жамиятда очиқлик ва ҳалоллик қадриятларини мустаҳкамлаш борасида амалий маърузалар ўқилди.

Шунингдек, иштирокчилар гуруҳ ўйинлари, лойиҳалар яратиш ва баҳс-мунозаралар орқали коррупцияга қарши курашишга оид ўз билим ва кўникмаларини янада оширди.

Машғулотлар мобайнида улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича таклиф ва ечимлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама иқлинди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга сертификат топширилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати