“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Наманган вилоятида ўрганиш ўтказилди

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Наманган вилоятида ўрганиш ўтказилди

Жорий йилнинг 8 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов давлатимиз раҳбарининг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Наманган вилоятида ўзига бириктирилган маҳаллалар фаолияти, камбағалликни қисқартириш ишлари ҳамда ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш ҳолатини ўрганди.

Дастлаб маҳалла еттилигининг фаолияти, ёшлар дафтари бўйича амалга оширилаётган ишлар, ички йўлларнинг таъмирланиши, электр тармоқарини тортиш ишлари билан танишилди.

Шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар билан суҳбат ташкил қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари, муаммолари тингланди.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати