Давлат хизматида ҳалоллик ва масъулият устувор вазифага айланмоқда

Давлат хизматида ҳалоллик ва масъулият устувор вазифага айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходимлари соҳада амалга оширилаётган стратегик ўзгаришлар, янги ёндашувлар ҳамда устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Жумладан, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши, ва жамоада ҳалоллик муҳитини шакллантириш коррупциянинг олдини олишда муҳим омил сифатида қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақиллиги ва таъсирчанлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида урғу берилди.

Семинарда коррупцияга қарши курашишда фақат назорат чораларини кучайтириш етарли эмаслигига оид масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, давлат хизматларини рақамлаштириш, инсон омилини қисқартириш ва кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати