Агентликда «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

Агентликда «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ходимларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамоада дўстона муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Қизиқарли ва баҳсларга бой ўтган ўйин давомида иштирокчилар турли соҳаларга оид саволларга жавоб бериб, ўз билимлари, тезкор фикрлаши ва жамоавий ишлаш қобилиятини намоён этди.

Тадбир якунида ғолиб жамоалар алоҳида эътироф этилди.

Бу каби интеллектуал ўйинлар ходимлар ўртасида билим алмашиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш ва жамоавийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати